Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #magistr #xatmona
🗣 Тошкент ислом институти магистратура таълим босқичининг илк битирувчиларига диплом топшириш маросими
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Матбуот хизмати
👍47🤩9💯4⚡1🕊1
#xabar #magistr #maqtov
📔 МАГИСТРЛАРГА МАҚТОВ ЁРЛИҒИ ВА ЗАМОНАВИЙ ПЛАНШЕТЛАР ТОПШИРИЛДИ
✅ Қайд этилганидек, магистратура босқичини тамомлаётган ёш мутахассислар юқори илмий салоҳият, мустаҳкам билим ва амалий кўникмаларга эга бўлиб, бугунги кунда уларга нафақат диний соҳада, балки давлат ва жамоат ташкилотларида ҳам эҳтиёж мавжуд.
🗣 Тадбирда диний-маърифий соҳада фаолият юритиш оддий касб эмас, балки юксак масъулият, ватанпарварлик, садоқат ва фидойиликни талаб этадиган шарафли хизмат экани таъкидланди. Илм аҳли зиммасида халқ маънавиятини юксалтириш, маърифатни кенг ёйиш ва жамиятда эзгу қадриятларни мустаҳкамлашдек улуғ вазифалар мужассам эканига урғу берилди.
⏺ Ушбу эътироф ёш мутахассисларнинг илм-фан йўлидаги изланишларини янада ривожлантириш, уларнинг юрт тараққиёти, халқимиз маънавий юксалиши ва фаровонлиги йўлидаги фаолиятига муносиб туртки бўлиб хизмат қилади.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
💬 Тошкент ислом институти магистратура таълим босқичининг илк битирувчиларига диплом топшириш маросимида Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев сўзга чиқиб, мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан диний таълим тизими мутлақо янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади.
🇺🇿 Шунингдек, диний таълим йўналишида берилган дипломларнинг давлат таълим тизимида тўлиқ тан олинаётгани, битирувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини давом эттириши учун кенг имкониятлар яратилгани ҳамда соҳада узлуксиз таълим тизими изчил йўлга қўйилгани қайд этилди.
🤝 Тадбир доирасида илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган илк 10 нафар магистр Дин ишлари бўйича қўмитанинг Мақтов ёрлиғи ҳамда замонавий планшетлар билан тақдирланди.
Матбуот хизмати
👍42👏10🕊5💯1
#xushxabar #magistrlar #ustama
🗣 МАГИСТРЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИГА 20 ФОИЗДАН ҚЎШИМЧА УСТАМА ҲАҚ БЕРИЛАДИ
⏺ Файзли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз нутқларида Тошкент ислом институти магистратура таълим босқичини илк битирувчилар муваффақиятли тамомлагани улкан тарихий воқеа бўлгани, Юртбошимизнинг ташаббуси билан уламоларимиз ва мўмин-мусулмон халқимизнинг ана шундай орзу умидлари, ихлос билан қилган дуолари ижобат бўлганини алоҳида таъкидладилар.
✅ Бундай рағбат ва имтиёзлар диний-маърифий соҳада юқори малакали, замонавий билимларга эга илмий-педагог кадрлар авлодини шакллантиришга хизмат қилади.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
📄 Маросим давомида Муфтий ҳазратлари ҳар бир битирувчини самимий табриклаш баробарида магистрлик дипломларини тантанали равишда топширдилар.
📢 Шундан сўнг Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида меҳнат фаолиятини бошлаётган магистрларнинг ойлик иш ҳақига 20 фоиз миқдорида устама ҳақ тўлаб берилишини эълон қилдилар.
Матбуот хизмати
👍58👏13🤩8⚡1💯1
Loading…
