Навоий вилоятида “Яхшидан боғ қолади” шиори остида акция ташкил этилди

Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
👍2
Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилади, пойдевор учун қазилган котлованлар кўмилади, болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланади

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, ҳоким Хайрулло Бозоров томонидан Фарғона шаҳридаги Дўстлик ҳамда Гулзор маҳаллаларида аҳоли яшаш шароитларини ўрганиш жараёнида ҳудудда кўп қаватли турар-жойлар орасида яшил майдонлар ҳудудидаги дарахтлар кесилгани,болалар ва спорт майдончалари бузилгани ва ўрнига янги бинолар қурилиши бошланганига гувоҳ бўлинди.

Ҳудудда яшовчи аҳоли вилоят ҳокими билан мулоқот чоғида янги қурилаётган бинолар сабабли маҳаллада аҳоли яшаши учун ноқулайликлар туғдираётганини, болалар учун очиқ ҳавода ўйнашга, катталар ва кексалар учун сайр қилишга имконият қолмаганини билдиришди.

Вилоят ҳокими, биргаликда ўрганиш олиб бораётган шаҳар ҳокими ва прокурорига бугундан эътиборан Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар ўртасида олиб борилаётган барча қурилишларни тўхтатиш ҳамда бундай қурилишларга рухсат бериш билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш юзасидан топшириқ берди. Пойдевор учун қазилган котлованлар барчаси кўмиб ташланади, қурилиши якунлашиш босқичида бўлган иншоотларнинг ҳар бирининг қонунийлиги бўйича шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб боради. Барча ҳудудларда бузиб ташланган болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланади, қурилиш эгалари кесилган ҳар бир дарахт ўрнига 100 тупдан манзарали дарахт экиши таъминланади. Тўхтатилган қурилишлар ўрнига тадбиркорларга бино қуриш учун бошқа жойдан ер майдони таклиф этилади.

Хайрулло Бозоров, ўрганиш жараёнида шунингдек, ҳудуддаги атроф-муҳит тозалигига эътиборсизликка, чиқиндиларнинг сочилиб ётганига, турар-жойлар атрофида ободонлаштириш ишларининг умуман йўлга қўйилмаганига, биноларга бириккан ҳолда вақтинчалик қўшимча иншоотлар қуриб ташланганига алоҳида танқидий эътибор қаратди. “Фарғона турар-жой массивларида файз бўлиши шарт” деган вилоят ҳокими, шаҳар маҳаллаларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш бўйича алоҳида манзилли дастур ишлаб чиқиш юзасидан шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаевга топшириқ берилди.

Мотуридий кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи катта ариқ устида иншо этилган объектлар олиб ташланиб, сув қирғоғи бўйлаб велосипед миниш ҳамда сайр қилиш учун экойўлак ташкил этиладиган бўлди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
👍6
Айни пайтда Ангор туманининг Қорақир кенгликларида Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун катта улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, Қадимий чавандозлик спорт ўйинини вилоятнинг барча туманларидан, бошқа вилоятлардан келган юзлаб чавандоз-полвонлар ва минглаб ишқибозлар кузатиб бормоқда

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Officia
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Нуралиев Фахриддин Абдусатторович 1984 йил 14 февралда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ф.Нуралиев 2013-2019 йилларда ЎзЭОАВМА ахборот хизмати раҳбари, собиқ “Ўзбекэнерго” АЖ матбуот котиби сифатида ишлаган

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
👍1
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Тошпулатов Фаррух Аззамқулович 1980 йил 14 февралда Жиззах вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ф.Тошпулатов 2002-2019 йилларда Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиши департаменти Арнасой туман бўлими, департаментнинг матбуот гуруҳида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган..

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
👍1💋1
Forwarded from Rasmiy axborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 феврал — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. Бу сана нафақат шоирлар учун, балки тарихчилару олимлар, ҳарбийлару ҳаттотлар, умуман, ўзини шу миллатга дахлдор деб билган ҳар бир инсон учун байрамдир. Ана шу ўзига хос байрам муносабати билан АОКА тайёрлаган кичик бир туҳфани эътиборингизга тақдим қиламиз.

@aoka_uz
👍1
Бугун Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур таваллуд топган кун

Бобур — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир; тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; Бобурийлар сулоласи асосчисидир.

«…У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас». Мирзо Муҳаммад Ҳайдар. «Тарихи Рашидий»дан.

«Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган». Эдуард Холден, инглиз тарихчиси.

«Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди». Уильям Эрскин, «Бобурнома» таржимони.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
👍7👏1
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий қилиш Республика штаби фаолияти ҳақидаги лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
👍3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойишига асосан, Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
👍11🕊1
❗️Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларнинг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

◽️
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши телеграм каналига уланиш
◽️ Андижон вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Бухоро вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Жиззах вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Навоий вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Наманган вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Самарқанд вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Сирдарё вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Сурхондарё вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Тошкент вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Фарғона вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Хоразм вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Қашқадарё вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Тошкент шаҳри ҳокимлиги телеграм каналига уланиш

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
👍90👎10😱87😁6
🔹Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади

🏗 Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мажмуадаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари жараёнида Имом Бухорий мақбараси ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция қилинади.

Шу пайтгача мақбара остидаги қабрни зиёрат қилиш учун етарли шароит мавжуд эмас эди. Янги лойиҳада қабр атрофини кенгайтириб зиёратчилар учун ҳар томонлама қулайлик яратиш кўзда тутилган.

🕌 Саккиз минг ўринли муҳташам масжид қурилади. Мажмуа атрофида тўртта улкан минора қад ростлайди. Замонавий меҳмонхоналар, халқаро андозаларга тўла мос келадиган маиший хизмат ва санитария-гигиена шохобчалари қурилади.

🌳 Яна бир эътиборли томони, мажмуада қурилиш-бунёдкорлик ишлари жараёнида бу ердаги тарихий булоқ ва бир неча юз йиллик чинор дарахтларига зиён етказилмайди. Уларни асраб-авайлаш, ўз ҳолида сақлаш учун барча зарур чоралар кўрилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
👍12👎1
Ўзбекистонда энг кўп учрайдиган фирибгарлик жиноятларини маълум қилинди

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, чет элга ишга жўнатиш —13,1 фоиз, ер, уй олди-сотдиси — 13,9 фоиз, ўқишга ёки ишга киритиш — 9 фоизни ташкил қилади ва энг оммабоп фирибгарлик ҳисобланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏗 "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан журналистлар учун газобетон ишлаб чиқариш корхонасига пресс-тур ташкил этилди.

🔹Бу ҳақда уюшма ахборот хизмати маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда шу пайтга қадар 1625 нафар кўнгилли коронавирусга қарши вакцинациянинг 3-клиник синов босқичи доирасида 2-доза вакцина билан эмланди

👉12.02.2021 й. ҳолатига Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши ZF 2001 вакцина синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар - 14314 нафарни ташкил этди. Улардан 6820 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 1625 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси билан эмланди.

Мамлакатимизда вакцинацияга кўрилаётган тайёргарлик ҳақидаги репортаж "Ўзбекистон24" телеканалининг "Факт 24" дастурида 👆👆

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚠️ «Снослар» бўйича энг кўп ноқонуний қарор — Андижонда қабул қилинган. Энг кўп компенсация тўланмаган ҳудуд — Тошкент

🖇 Ер эгасининг розилиги олинмаган, ижарачи билан келишилмаган, тегишли халқ депутатлари кенгашларининг қарори ёки Ҳукумат қарори чиқарилмаган, Адлия органларининг ижобий хулосаси олинмаган, келишувлар нотариал тасдиқланмаган қарорлар энг кўп Андижон вилоятида қабул қилинган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.

📍 Ноқонуний қарорлар Андижонда 48 та, Тошкентда 11, Наманганда 7, Жиззахда 6, Қорақалпоғистонда 4, Бухорода 3 ва Қашқадарёда 1та қабул қилинган.

❗️Бунинг оқибатида, Республика бўйича 1 338 та ҳолатда мулк эгаларидан 221,5 млрд. сўм қарздорлик юзага келиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўйилган.

💰Маҳаллий ҳокимликларнинг ҳисобидаги жамғармада қолдиқ маблағлар мавжуд бўлсада, Тошкент шаҳрида 76,4 млрд. сўм, Тошкент вилоятида 49 млрд. сўм, Сирдарёда 51 млрд. сўм, Қашқадарёда 17 млрд. сўм, Сурхондарёда 9,7 млрд. сўм, Жиззахда 7 млрд. сўм, Самарқандда 5 млрд. сўм, Фарғонада 2,4 млрд. сўм ва Андижонда 2 млрд. сўм қарздорлик қопланмаган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2020 йилда «снос»лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмаган — Бош прокуратура

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.

🔎 Прокуратура органлари томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан бузилган мулклар бўйича етказилган зарарларнинг қопланиши таҳлил этилди.

⚠️ 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига бузилган мулклар бўйича компенсация тўловларидан қарийиб 443 млрд. сўм қарздорлик мавжуд бўлган, бироқ ўтган йилда бу қарздорликнинг атиги 202 млрд. сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган, холос.

🖇 Маълумот учун: тўланган қарздорликнинг 151,5 млрд. сўми нақд пул, 10,7 млрд. сўми ер бериш, 39,2 млрд. сўми мулк бериш ҳисобига тўғри келган.

📌 Шу билан бирга, ҳудудий ҳокимликлар томонидан бузилишлар бўйича қабул қилинган 52,6 млрд. сўмлик 196 та қарорларнинг 76 таси ёки 39 фоизи бўйича амалдаги тартибга риоя этилмаган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–673-сон, 12.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

☑️ Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлгани ҳолда уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

➡️ Ушбу жиноятни содир этган шахсга 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазони қўлланилиши мумкин.

📌 Шунингдек, вояга етмаган шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

❗️Ушбу жиноятни содир этган шахсга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазони қўлланилиши мумкин.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига киритилган ўзгартиришларга кўра вояга етмаган шахсни меҳнатга бирор-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаган шахс тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланди.

(Илгари маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг такрор содир этилган тақдирда жиноий жавобгарлик белгиланган.)

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Huquqiy axborot

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Loading…
❗️Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва…